Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муз саройлари вилоятларда ҳам қурилади — федерация вице-президенти
ЎзЭОАВМА Медиа холлида ўтказилган «Humo Arena» муз саройининг очилишига бағишланган медиа-ивентда Ўзбекистон хоккей федерациясининг вице-президенти Баҳодир Ғофуров Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам муз саройлари қурилиши ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Март ойида юртимизда Humo муз саройи фойдаланишга топширилади. Келажакда бундай муз ареналари вилоятларда ҳам кўпайишига умид қиламиз ва хоккейни бутун мамлакатимиз бўйлаб ривожлантирамиз», – деганди Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон хоккей федерацияси раисининг ўринбосари сайланган анжуманда.
Kun.uz мухбирининг таъкидлашича, Самарқанд вилоятида муз саройи қурилиши бошлангани ҳақида расмийлар маълумот бериб, унинг 2020 йили фойдаланишга топширилиши мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечираётганда ҳудудда муз саройи қурилиши режаси билан танишганди.
Айни пайтда бошқа ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган муз саройлари ҳақида батафсил ёхуд расмий маълумот мавжуд эмас.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида қурилиши якунланаётган Humo муз саройи жорий йилнинг 15 март куни очилиши режалаштирилган. Тантанали очилиш маросимига 6 минг нафар меҳмон, жумладан 200га яқин журналист ва ОАВ вакиллари таклиф этилган.
Мавзуга оид
15:39 / 27.11.2023
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
09:02 / 26.11.2023
Видео: Тошкентда Jah Khalib концерти куни тартибсизлик юзага келди
12:38 / 06.12.2021
Хорижий тиктокерларнинг Humo Arena’да режалаштирилган концерти ўтказилмайдиган бўлди
19:47 / 16.03.2019