Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд раиси Андижонда сайёр қабул ўтказди
9 март куни Андижон вилояти марказидаги Халқ қабулхонаси биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Камилов сайёр қабул ўтказди.


Унда вилоятдаги жиноят, иқтисодий, маъмурий, фуқаролик суди раислари ва судьялари иштирок этдилар.


Сайёр қабул давомида Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари, кексалар, хотин-қизлар томонидан қабул қилинган якуний суд қарорларидан қониқмаслик, алимент, уй-жой масаласи ижросидаги камчиликлар, жойлардаги мутасаддиларнинг чиқараётган қарорларидан норозилик мурожаатлари тингланди, қайта кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, ҳуқуқий томондан ёрдам берилди.

Қабул давомида 100 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий якун топди.
Элмурод Эрматов, Андижон.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025