Спорт | 10:18 / 12.03.2019
21190
2 дақиқада ўқилади

Перес Неймар ва Мбаппенинг «Реал»га келиши эҳтимоли ҳақида гапирди

«Реал» президенти Флорентино Перес клубга «ПСЖ» ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар таклиф қилиниши эҳтимоли бўйича саволга киноя билан жавоб берди.

«Зидан – француз, худди Мбаппе каби. Балки, у нимадир қила олар, шундай эмасми?

Неймар ёки Мбаппеми? Иккиси ҳам», – дея Переснинг сўзларини келтирган Cadenaser.

Перес Криштиану Роналдунинг «Реал»га қайтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.

«Зидан Роналдуни қайтишга кўндира оладими? Ҳозир Криштиану қаерда бўлиши керак бўлса ўша ерда ва унинг ишлари жойида», — дея қайд этган Перес.

Бундан аввалроқ, Зидан «Реал»га қайтиши учун шартлар қўйгани, шулардан бири Мбаппе трансферини амалга ошириш экани хабар қилинганди.

Marca хабарига кўра, Зидан раҳбарият олдига 6та шарт қўйган ва уларнинг сўзсиз бажарилишини талаб қилган:
-  Жамоани тўлиқ назорат қилиш;
-  Услубига мос бўлмаган футболчиларни сотиб юбориш;
-  Марсело ва Искони таркибда сақлаб қолиш;
-  Неймар трансферидан воз кечиш;
-  Хамес Родригесни орқага қайтармаслик;
-  Мбаппе трансферини амалга оширишга уриниб кўриш.

Перес бу шартларга кўнганидан сўнг, Зидан шартномани имзолаган.

Мавзуга оид