Жаҳон | 15:30 / 12.03.2019
15310
2 дақиқада ўқилади

Россия Курил оролларини Японияга бериш ниятида эмаслиги маълум бўлди

Фото: Сергей Красноухов / РИА Новости

Россия Японияга Курил оролларининг берилиш эҳтимоли бўйича ўз позициясини белгилаб олди, деб хабар қилди РБК ўз манбаларига таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, оролларни ҳеч ким Токиога бермоқчи эмас.

«Бундай режа йўқ», — деган манбалар.

Россия ТИВга яқин манбанинг қайд этишича, Россия ҳукумати Японияга оролларни беришни тўғридан-тўғри рад этишни «дипломатия нуқтаи назаридан истамаяпти». Шу билан бирга Токио Москва қўяётган шартларга кўнмаслиги ойдинлашган.

Россия ороллар масаласида иккита шарт қўймоқда, деб эслатган манба. Биринчиси — 1956-йилги декларация асосида ишлаш. Бу эса Япония Иккинчи жаҳон уруши якунини тўлалигича тан олиш, хусусан Жанубий Курилдаги барча ороллар устидан Россия суверенитетини тан олишини билдиради. Иккинчи шарт эса ороллар мабодо қайтариладиган бўлса, уларга Америка ҳарбий базаларининг жойлаштирилмаслиги.

Аввалроқ Абэ Курил ороллари бўйича битим қандай шартда имзоланишини айтганди.

Мавзуга оид