АҚШнинг энг қурғоқчил жойида катта кўл топилди (видео)
Калифорниядаги ўзининг экстремал об-ҳаво шароитлари билан маълум бўлган Ўлим водийсида фотосуратчи Эллиот Макгакен кутилмаган кашфиёт қилди. У Бэдуотер чуқурлигида хариталарда аввал бўлмаган катта кўлни аниқлаган. Макгакен ўзи олган суратларни маҳаллий боғ вакилларига кўрсатганда, улар кўлнинг узунлиги 16 кмни ташкил қилишини ўрнатишган.
Аниқланишича, кучли ёмғирлардан кейин тўлиб-тошган ирмоқлар чуқурликка катта миқдорда сув олиб келган. Қишки мавсум охирида бу ерда бундай ҳодисалар кўплаб учрайди. Чўл шароитида сув ер остига кетмай, сиртда қолади, бу эса тошқинларга олиб келади. Бироқ бу сафар кўл ўзининг ўлчамлари билан ҳайратлантирган. Миллий боғ вакили Патрик Тейлор 6 йиллик фаолияти давомида бу ерда бунга ўхшаш ҳодисани кўрмаганини тан олган.
Метеоролог Крис Дольченинг айтишича, 5 ва 6 март кунлари водийга 2,21 см ёғингарчилик тушган, бу эса март ойи учун ўртача кўрсаткичдан (0,76 см) 3 марта кўпроқ ва йиллик ўртача ёғингарчиликнинг (6 см) 3 дан бир қисмидан кўпроқни ташкил қилган.
Фотосуратчи кўлнинг суратлари ва видеоси билан ижтимоий тармоқларда бўлишган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024