Light | 15:07 / 13.03.2019
39767
4 дақиқада ўқилади

Одам ўз ҳаётини бекорга сарфлаётганининг 8 белгиси

Вақтингизни қандай ўтказасиз? Ўзингизда мавжуд бўлган кунларни қадрлайсизми? Ўзлари билмаган ҳолда вақтларини бекорга сарфлаётган кишиларга хос айрим белгилар қуйидагилардан иборат. Умид қиламизки, бу фикр сиз ҳақингизда эмас:

«Мақсадсиз ўтказилган йиллар мақсад белгилаб олган маъқул эканини кўрсатди».

Вақтини бекорга кетказадиганларни ажратиб турувчи жиҳатлар нималардан иборат?

Фото: Pixabay

Нолийдилар

Бундай кишилар ҳаётидаги барча нарсадан нолишади. Бунга атрофдаги кишилар, ҳукумат ёки осмондаги юлдузларни айбдор қилиб кўрсатишади. Исталган киши, фақат ўзлари эмас. Аслида барчасига уларнинг ўзи айбдор. Ҳаётда юз берган воқеа эмас, унга билдирилган муносабат муҳимроқ. Нолийдиган киши эмас, ҳаётини ўз қўллари билан яратувчи инсон бўлинг.

Ҳаётларини зерикарли кўринишга келтиришади

Уй – иш – овқат пишириш – уй тозалаш – уйқу. Боши ва охири йўқ айлана бўйлаб юришади. Мияга бир хил шаблонлар билан ишлаш осон. Шу йўл билан у қувватни тежайди ва сиз учун жон сақлашни таъминлашга ҳаракат қилади. Бироқ бу фикрлаш учун қопқондир. Агар доимий равишда бир хил ишлар бажарилса, ҳаёт зерикарли бўлади. Бироқ бу айланани мустақил узиш ва ҳаётни ўзгартириш мумкин. Кичик нарсалардан бошлаш мумкин, янги йўлдан юриш, қизиқарли жойларга бориш, илгари қилмаган ишларни бажариш.

Келажак учун режалари йўқ

Буюк кишилар ўз олдиларига буюк мақсадларни қўядилар. Ҳаётда бирор нимага эришишни ўйламасангиз, ҳеч нима олмаслик эҳтимолига дуч келасиз. Қаерга қараб ҳаракатланаётганингизни билиш учун режалар тузиш фойдали.

Фото: Pixabay

Уйқу ва ҳордиқ режими йўқ

Кўпчилик муваффақиятли кишилар ўзларида иш ва ҳордиқ режими мавжуд эканини айтишади. Одатда улар эрта ухлаб, эрта туришади. Масалан, Коко Шанель яхши уйқуни қадрлаган. Чарчаган ҳолатда бирор яхши нарса яратиш мумкин эмас деб ҳисоблаган.

Саломатликларига эътибор беришмайди

Танамиз бизга умр бўйи хизмат қилади. У ҳақида қайғуриш ва унинг яхши ҳолатда бўлиши учун ҳаракат қилиш лозим. Ўз саломатлигига беэътибор бўлган кишилар кейинчалик бунинг эвазига жуда катта ҳақ тўлашади.

Ақлларини машқ қилдиришмайди

Ақлимиз доимий равишда янги маълумот ва билимлар кўринишидаги озуқага муҳтож. Катта ёшдаги айрим кишилар янги нарсаларни ўрганмай қўйишади. Ақл равшанлигини доимий равишда машқ қилдириш ва чархлаш лозим.

Фото: Pixabay

Бирор нарса билан вақтни ўлдириш учунгина шуғулланишади

Бундай кишиларнинг дам олиш вақти бекорчи машғулотлар билан тўлган. Масалан, янгиликлар лентасини варақлаш ёки телефонда соатлаб суҳбатлашиш каби. Бир неча қизиқарли постларни ўқиш, ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлган бирор нарса ҳақида маълумот олишнинг ёмон томони йўқ. Бироқ бунга бир неча соатни сарфлаш шартмикан? Бу ривожланишга ёрдам берадими ёки ҳаётингизни бирор қизиқарли нарса билан тўлдирадими? Вақтни беҳуда сарфлаш зарарли. Уни қадрлашни ўрганиш керак. Ана ўшанда ҳаётингиз яхши томонга ўзгаради.

Бирор нарсани ўзгартиришдан чўчийдилар

Янги ва номаълум нарсалардан қўрқиш – организмнинг нормал ҳимоя реакцияси. Қўрқувни енгишни ўрганиш лозим. Агар ҳаётингизда бирор нимани ўзгартириш кераклигини тушунган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Ўзингиз истаган инсонга айланиш учун ҳеч қачон кеч эмас.

Мавзуга оид