Ўзбекистон | 10:39 / 13.03.2019
8498
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон - Тожикистон - Хитой» тажриба-синов автокарвони ташкил этилади

Фото: cargonews.lt

«Ўзбекистон - Тожикистон - Хитой» тажриба-синов автокарвони ташкил этилади. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташишни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Ҳужжат билан «Ўзбекистон - Тожикистон - Хитой» йўналиши бўйича тажриба-синов автокарвонини ташкил этиш бўйича тегишли ташкилий тадбирлар 2019 йил 1 сентябргача ишлаб чиқилади.

Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов).

Шунингдек, амалга оширилаётган халқаро автомобилда юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. 

Тегишли идоравий ҳужжат 2019 йил 1 июлгача тайёрланади. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), ДБҚ (Азимов).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид