Жамият | 21:08 / 14.03.2019
24190
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Humo Arena очилиши арафасида Наврўз сайли ташкил этилди

Бугун, 14 март куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. «Humo Arena» муз саройининг тантанали очилиши маросими арафасида тадбир меҳмонлари ва иштирокчилари, шунингдек маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Sevimli» телеканали ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур Наврўз байрами тадбирларида иштирок этишди. Ғояга кўра, турли мамлакат вакилларининг Наврўз тадбирларида иштирок этиши узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқининг қадриятлари ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.

 Наврўз сайлининг барча иштирокчилари байрам тадбирларида иштирок этиш, полвонлар беллашувини кузатиш, «Ёр-ёр» ва «Ўланлар» айтишувларида қатнашиш ва албатта баҳорнинг шоҳ таоми бўлмиш сумалак тайёрлаш жараёни қатнашчиларига айланиш имконига эга. Масхарабоз ва дорбозларнинг чиқишлари байрам тантаналарига янада завқ бағишлади. Наврўз руҳи ва таассуротлари меҳмонлар қалбидан жой олишида, албатта кириб келаётган йилнинг тўкинлик, фаровонлик рамзи бўлган миллий таомларнинг аҳамияти катта.

Бундан ташқари, кино ва театрларнинг актёр ҳамда актрисалари Наврўз тантаналарига юқори кайфият бағишлашди. Айниқса, таниқли актрисалар Муқаддас Холиқова ҳамда Саида Раметоваларни мухлислар қуршаб олишди ва бирга рақсга, суратга тушишди. "Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган яхши" деганларидек, Kun.uz мухбирининг Наврўз сайлидан йўллаган фотосуратлари билан бўлишамиз.

Мавзуга оид