Жаҳон | 22:57 / 14.03.2019
8611
1 дақиқада ўқилади

ЖАРда пушти ранг филча суратга олинди 

ЖАРда ноодатий пушти рангдаги филча тасвирга олинди. Ноодатий филча муҳрланган ролик YouTube’да Caters News Agency агентлиги томонидан эълон қилинди.

Сафари-гид Тим Янсен ван Вюрен филчани Крюгер миллий боғидаги “Мала-Мала” қўриқхонасида аниқлаган. 

Видеода кулранг-пушти филча боғ бўйлаб бошқа филлар билан сайр қилиб юрганини кўриш мумкин. Филнинг ўлчамларига кўра, у 2-3 ҳафталик.

Роликка берилган изоҳда филчанинг ноодатий кўриниши лейкизм билан боғлангани айтилган. Бу мутация ташқи қоплама рангининг қисман йўқотилишига олиб келади.

Мавзуга оид