Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рашидов терма жамоага чақирилмади, Купер изоҳ берди
«Насьонал» ҳужумчиси Сардор Рашидов Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилмади. Шу тариқа, у Хитойда бўлиб ўтувчи «China Cup» мусобақаси доирасидаги Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Бош мураббий Эктор Купернинг сўзларига кўра, 27 ёшли легионер виза муаммоси туфайли таркибдан четда қолган.
«Сардор Рашидовда виза билан боғлиқ муаммо бор. Шунинг учун уни чақирмадик, лекин чақирмоқчи эдик. Унга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ», – деди Купер бугунги матбуот анжуманида.
Осиё Кубогидаги таркиб билан солиштирганда, ҳужум чизиғида Рашидовнинг ўрнини «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов эгаллаган. Темурхўжа куни кеча Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда 23 февраль куни ОКМКга қарши бўлиб ўтган Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидан аввалроқ терма жамоадан чақирув олганини айтганди.
Маълумот учун, Осиё Кубогидан кейин «Насьонал» сафига бориб қўшилган Сардор Рашидов янги жамоасида тўртта учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва бир ўйинда ҳет-трик қайд этди. У февраль охирида Португалия чемпионатининг 23-туридаги «Санта-Клара» билан сафар ўйинига ҳам ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо туфайли бора олмаган эди.
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024