Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» бразилиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди
«Реал» «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао трансферини эълон қилди.
21 ёшли бразилиялик футболчи билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўладиган шартнома тузилади. Келишув жорий мавсум якунлангач, кучга киради.
AS хабарига кўра, «Реал» «Порту»га Милитао трансфери учун 50 миллион евро тўлайди. Агар трансфер шу йилнинг 15 июлидан кейин амалга ошса, нарх 50 фоизга кўтарилиб 75 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Милитао жорий мавсумда «Порту» сафида барча турнирлар доирасида жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга оид
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
20:38 / 22.05.2025
Модрич «Реал»ни тарк этади
21:21 / 11.05.2025
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди
18:18 / 09.05.2025