Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Европага савдо уруши билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқи савдо урушини тўхтатиш бўйича музокараларга рози бўлмаса, Вашингтон Европада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга янги импорт божларини киритиши мумкинлигини айтди.
“Агар Европа Иттифоқи биз билан гаплашмаса, уларнинг маҳсулотларига янги бож киритамиз”, деб айтган Трамп. Унинг айтишича, Хитой билан декабрдан бери олиб борилаётган шундай музокаралар яхши бормоқда, бироқ якуний келишув ҳақида гапиришга ҳали эрта.
14 март куни Европарламент АҚШ билан музокаралар олиб бориш бўйича бир қарорга кела олмаган. Дастлаб депутатлар бирор-бир музокаралар олиб боришга қарши резолюцияни қабул қилишган, бироқ кейин уни бекор қилишган.
Брюсселнинг бундан аввал тайёрланган ва ўнг центристик партиялар томонидан қўллаб-қувватланган позицияси бир неча бандларни, жумладан автомобилларга божларни бекор қилинишини ўз ичига олган. Шунингдек, у Вашингтон томонидан божлар яна оширилса, музокаралардан чиқишни кўзда тутган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025