«Реал» Зиданнинг илк ўйинида ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Реал» ўз майдонида «Сельта» билан ўйнади. Бу франциялик мутахассис Зинедин Зиданнинг бош мураббийликка қайтганидан кейинги илк ўйини бўлди.
Мадрид клуби баҳсда катта устунликка эга бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Иско ва Бэйл ҳисобига ёзилди.
Бу натижадан сўнг, «Реал» 54 очко билан 3-ўринда, «Сельта» эса 25 очко билан 18-ўринда бормоқда.
Ла Лига, 28-тур
Реал Мадрид – Сельта 2:0 (0:0, 2:0)
16 март, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 1:0 – 62 Иско, 2:0 – 77 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Марсело, Варан, Рамос, Одриосола, Кроос, Иско (Себальос, 63), Асенсио, Модрич (Вальверде, 77), Бэйл, Бензема (Диас, 82).
Сельта – Бланко, Жунка (Худт, 4), Араухо, Васкес, Костас, Йокушлу (Бельтран, 75), Браис Мендес, Лоботка, Буфаль (Юльсагер, 68), Систо, Макси Гомес.
Огоҳлантириш: Бэйл (45).
Мавзуга оид

17:54 / 18.04.2025
Анчелотти «Реал»дан кетиши кутилмоқда. Унинг ўрнига даъвогарлар маълум

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025