Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп биринчи марта конгресс қарорига вето қўйди
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш учун ўзи томонидан жорий этилган фавқулодда ҳолатни якунлаш тўғрисидаги конгресс резолюциясига вето қўйди.
Трамп биринчи марта ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланган.
Ветони четлаб ўтиш учун президент рақибларига вакиллар палатаси ва сенат аъзоларининг учдан икки қисми овози керак. The Hill ва Reuters’нинг ёзишича, улар бунчалик кўп овозларни тўплаши эҳтимолдан анча йироқ.
Дональд Трамп девор қурилиши учун бюджетдан беш миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қарорга эриша олмаганидан сўнг фавқулодда ҳолат жорий этди. Бюджетнинг бундай вариантини тасдиқлашдан бош тортган демократлар билан унинг баҳси АҚШ тарихида ҳукуматни молиялаштириш бўйича энг катта узилишга олиб келди.
Мексика билан чегарада девор қуриш - Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясидаги энг машҳур ваъдаларидан бири.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025