Ўзбекистон | 17:37 / 17.03.2019
49759
1 дақиқада ўқилади

iPhone XS'ни сотиб олиш учун Ўзбекистонда неча кун ишлаш керак?

Фото: akket.com

Picodi.com таҳлилчилари баҳорнинг ёрқин тақдимоти сабабчиси ​—​ iPhone XS'ни​ сотиб олиш учун ўзбекистонлик киши 123 кун ишлаши кераклигини таъкидламоқда.

Сайт маълумотига кўра, янги авлод гаджетнинг расмий баҳоси ва мамлакатдаги тўланадиган ўртача маош ҳақи таққосланганда, телефон хариди учун энг кўп ишлайдиган давлатлардан бири Тожикистон экани аён бўлган. Қўшни мамлакатда iPhone XS учун 220 кун ишлаш лозим.

Ушбу харид учун Швейцария 5 кун, Дания ва Норвегияда 7 кундан ортиқ, БААда эса 7,6 кун ишлаш етарли. Қирғизистонлик меҳнатга лаёқатли киши 113 кун ишлаганда телефонга етишиши мумкин. Қозоғистонда эса бу муддат 86 кунни ташкил этади.

Маълумот учун, сайт маълумотларни тайёрлашда бир ойда 21 кунлик иш графигини инобатга олган.

Мавзуга оид