Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Наврўз» китоб байрами тадбирлари ўтказилади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциациясининг «Наврўз» китоб байрамига ташриф буюринг. 19-29 март кунлари Тошкент шаҳри бўйлаб «Наврўз» китоб байрами хайрия акцияси ўтказилади.
Байрам арафасида сизни йирик китоблар кўргазмаси, таниқли адиблар билан учрашувлар, баҳс-мунозаралар, китоб хайрия акциялари ва байрамона дастурлар кутмоқда.
15 март куни Гематология ва қон қўйиш илмий-текшириш марказида бемор болалар учун 300га яқин бепул бадиий китоблар улашиш хайрия акцияси, 15-18 март кунлари турли истироҳат боғларида 10дан ортиқ китоб ярмаркалари, 19-20 март кунлари Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да таниқли адиблар ва адабиёт намоёндалари билан ижодий учрашув, шунингдек, китоб саноати, ноширлик ва китобхонликка бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтади.
Кўргазмада муаллиф ва таржимонлар билан мулоқот ва нашриётларнинг янги лойиҳалари тақдимотида қатнашишингиз ҳамда нашриётчиларга ўз таклиф-тавсия, фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, тадбирда ноширлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, китоб дўкони ташкил этиш, амалиёт ва тажриба алмашиш, ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорлар учун маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 25-29 март кунлари пойтахтнинг «Қатортол» кўчасида жойлашган китоб-савдо марказида ноширлик ва ўқиш учун мўлжалланган бадиий асарлар кўргазмалари ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, юқорида таъкидланган барча тадбирлар «Наврўз» китоб байрами шиори остида ўтказилади.
Маълумот учун телефон рақами: 99 898-42-32.
Мавзуга оид
12:33 / 22.03.2025
Дипломатлар ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклади
17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?
10:33 / 21.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади
23:41 / 20.03.2025