«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг янги самолётида интернетдан фойдаланиш неча пул?
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг янги Airbus A320neo моделидаги самолёт ўз қатновларини бошлагани хабар қилинганди.
Эндиликда, ҳар бир йўловчи Airbus A320neo ҳаво кемасида таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилиши ва парвоз вақтида ундан фойдаланиши мумкин. Ушбу тўлов жараёни мобил ускунага интеграция қилинган автоматлаштирилган тизим орқали ҳамда парвоз ходими ёрдамида амалга оширилади.
Маълум қилинишича, компания 4 турдаги интернет-пакетни таклиф этмоқда:
Lite (20 Mb - 5,95$);
Medium (50 Mb - 13,95$);
Stream (120 Mb - 29,95$);
Business (220 Mb - 52,95$);
Uzcard тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида, Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилди.
Мавзуга оид
10:42 / 21.04.2024
Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти келтирилди
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020