ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган эълон юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси номидан тарқатилган эълон юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси. Диққат!” деб бошланиб, бир қанча грамматик хатоликлар билан тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланмаган.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта хабарларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақатгина расмий манбалардан олишингиз мумкин”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
16:35 / 26.11.2024
Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
21:33 / 22.11.2024