Ўзбекистон | 15:36 / 19.03.2019
34376
3 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги қўшинларига янги техника ва қурол-аслаҳалар топширилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 19 март куни Чирчиқ дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларини 2018—2021-йилларда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бутлаш, уларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ янги ҳарбий техникалар қўшинларга фойдаланиш учун йўл олди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тантанали тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги вакиллари ҳамда ҳарбий техникаларни қабул қилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жами икки юзга яқин ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари кейинги фойдаланиш учун тантанали равишда қўшинларга топширилди. Улар орасида юк, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, ҳарбий хизматчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган ҳарбий транспорт техникалари мавжуд.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Президентимиз томонидан тасдиқланган режага асосан, Қуролли Кучларимиз қўшинларининг қудрати ва салоҳиятини ошириш, қолаверса ҳарбийларимиз кўникмасини янада мустаҳкамлаш мақсадида қўшинларни янги, замонавий, бугунги кун талабларига жавоб берадиган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ишлари жадал давом этмоқда. Бугун сизларга топширилаётган ҳарбий техникалар қилаётган ишларимизнинг бир қисми, дебочаси ҳисобланади. Ҳали бунданда замонавий зирҳли техникалар, ўқ-дорилар ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан таъминлашни режа қилганмиз. Ҳарбий хизматчиларимиз ушбу техникалардан оқилона ва самарали фойдаланиш билан бир қаторда уларни доимо жанговар шай ҳолда сақлашига умид билдираман», — дейди мудофаа вазири ўринбосари О. Исмоилов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ҳамда мустақил мудофаа-саноат мажмуасини яратиш кўзда тутилган эди.

Мавзуга оид