Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида 21 ёшли қизни фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди
Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинган.
Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шаҳноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025