Жаҳон | 23:31 / 20.03.2019
20567
2 дақиқада ўқилади

6 ёшли чеченистонлик Раҳим Куриев навбатдаги рекордини ўрнатди

Фото: ТАСС/Елена Афонина

6 ёшли чеченистонлик Раҳим Куриев навбатдаги рекордини ўрнатди. У бу галги рекордида брусларга қўлларда таянган ҳолда гавдани 330 марта тушириб-кўтара олган. 

Бу янги жаҳон рекорди бўлиб, Россия рекордлар китобига киритилди. Уни шу муносабат билан Грознийга атайлаб учиб келган нашрнинг бош муҳаррири Станислав Коненко қайд қилган.

Раҳим 2018 йил ноябрда 5 ёшида ерга қўлларда таянган ҳолда гавдани тушириб-кўтариш машқи бўйича рекорд ўрнатганди. У 2,5 соат давомида, танаффус қилмай гавдани 4105 марта тушириб-кўтара олган. Ўшанда болакай ўз рекордини Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга бағишлаган.  

Қодиров ўз навбатида спортдаги ютуқлар учун Раҳимнинг отасига Mercedes автомобилини, болакайга эса “Чеченистоннинг фахрий фуқароси” унвонини берган.  

Боланинг отаси ва мураббийи Зелим Куриевнинг айтишича, ўғли спортга илк қадамларини ташлаган пайтларидаёқ қизиқа бошлаган ва 3 ёшида 100 марта қўлларга таянган ҳолда гавдани тушириб-кўтара олган. Кейинроқ Раҳим махсус дастур ёрдамида уйдаги спортзалда машқ қила бошлаган. 

Мавзуга оид