Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрондаги аэропортда бортида 100 киши бўлган самолётга ўт кетди
Эрон пойтахти Теҳрондаги Меҳробод халқаро аэропортида йўловчи самолётга ўт кетди. Бу ҳақда FARS’га иқтибос келтирган ҳолда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 50 га яқин йўловчини эвакуация қилишга муваффақ бўлинган, яна 50 киши самолётда қолмоқда. Воқеа жойига авариявий-қутқарув хизматлари етиб келган.
PressTV телеканалининг маълум қилишича, воқеа қўниш вақтида юз берган. Унинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бошқа тафсилотлар берилмаган.
Меҳробод аэропорти Теҳрондаги икки аэропортдан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
23:57 / 09.05.2025