Жамият | 00:30 / 21.03.2019
4266
2 дақиқада ўқилади

«Буюк Келажак» ва «Ўзагролизинг» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

20 март куни «Буюк Келажак» ХННТ ва «Ўзагролизинг»  АЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатни «Буюк Келажак» ХННТ ижрочи директори вазифасини бажарувчи Зухра Азимова ва «Ўзагролизинг»АЖ Бошқарув раиси Холмурадов Акмал Арслонович имзолашди.

Томонлар қуйидаги йўналишларда илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди:

- лизинг олувчиларнинг замонавий лизинг асосида берилувчи қишлоқ хўжалиги ва бошқа техника, ускуналар ва мини-технологияларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш;

- лизинг фаолиятини диверсификациялаш ва кенгайтириш, фаолиятнинг аграр секторда устуворлигини таъминлаш;

- лизинг хизматлари ва инновацион молиявий маҳсулотларнинг замонавий, халқаро стандартларини жорий этиш;

- агросаноат комплекси корхоналари, иқтисодиётнинг реал сектори ва тадбиркорлик субъектлари учун лизинг лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, шу жумладан, халқаро молия институтлари билан муносабатларни ривожлантириш, турли қимматли қоғозлар босиб чиқариш, хусусийлаштиришда кўмаклашиш ва бошқалар;

- лизинг хизматлари соҳасида корпоратив бошқарув ва ходимлар малакасини оширишнинг замонавий усулларини жорий қилиш;

- Компаниянинг ривожланиш стратегиясини ва йўл харитасини ишлаб чиқиш.

Томонлар ўқув семинарларини ташкил этиш, музокаралар олиб бориш, лойиҳалар юзасидан қарорлар қабул қилиш бўйича етакчи мутахассисларни жалб этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Бундан ташқари, ҳамкорликдаги ишларни самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар икки томон вакиллари иштирокида эксперт гуруҳи ташкил қилиниши режалаштирилган.

«Буюк Келажак» консультация хизматларини «Ўзагролизинг»га бепул тақдим этади.

Мавзуга оид