Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазоирда ҳокимият янги президентга топширилиши тасдиқланди
Жазоир ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра амалдаги президент Абдулазиз Бутафлиқа янги президент сайловларидан кейин ўз лавозимини тарк этишини тасдиқлади.
Унинг айтишича, сайловлар муддатини мустақил миллий анжуман белгилайди, у миллий анжуман ва янги конституция қабул қилингандан кейин бўлиб ўтади.
Бутафлиқа 11 март куни мамлакатда юз бераётган сиёсий инқироздан чиқиш бўйича мурожаатида сайловларда иштирок этмаслигини маълум қилган.
“Бу вақтгача Бутафлиқа мандати якунланади ва давлат раҳбари ваколатлари Жазоир халқи танлайдиган одамга берилади”, деб айтган Ламамра.
Унинг таъкидлашича, инқирозли вазиятни тартибга олиш учун барча сиёсий томонлар ва фуқаролик жамияти билан мулоқот олиб бориш лозим.
82 ёшли Бутафлиқа мамлакатда унга қарши ўтаётган намойишлар ортида бешинчи муддатга сайланишдан бош тортган, бироқ президент сайловларини кейинроққа қолдириб ва вазирлар маҳкамасини шакллантириш бўйича умуммиллий анжуман бошланишини эълон қилиб ўз ваколатларини яна бир йилга узайтирган.
Мавзуга оид
23:02 / 12.05.2025
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
14:11 / 10.11.2023