Жамият | 19:04 / 22.03.2019
3225
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Нагоя маданиятига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

Пойтахтда Япониянинг Нагоя шаҳри маданияти ва турмуш тарзига бағишланган суратлар кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.

Кўргазма Нагоя шаҳри мэрияси, "Ўзбекистон-Нагоя" Дўстлик ҳамжамияти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон-саройи ва Ўзбекистон япон тили ўқитувчилари ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган. 

Фотосуратлар кўргазмаси доирасида шунингдек "Ўзбекистон-Нагоя" Дўстлик ҳамжамияти тақдимоти ҳамда Нагоя миллий таомлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Нагоя миллий таомлари япон ошхонасининг тажрибали ошпазлари томонидан тайёрланади.

Кўргазмага кириш эркин. Тақдимотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш зарур. Бунинг учун ўз маълумотларингизни (исм, фамилия, отасининг исми) [email protected] электрон почтасига йўллаш керак бўлади.

Режага кўра, тадбир соат 13:00 дан 16:00 гача ўтказилади.

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид