Жаҳон | 00:42 / 22.03.2019
23840
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ироқда паром чўкиши қурбонлари сони 93 кишигача ошди

Ироқдаги Тигр дарёсида паром чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 93 нафаргача ошди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди

Al Sumaria телеканалининг маълум қилишича, фожиага алоқадорлик гумони билан 9 киши ушланган.  

Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий дарҳол тергов ўтказишни буюрган. 

Дастлабки версияга кўра, паромнинг чўкишига унинг меъёридан 3 марта кўп юклангани сабаб бўлган. Араб телеканаллари маълумотларига кўра, паром бортида 170 дан 250 гача киши бўлган бўлиши мумкин, ваҳоланки у 75 йўловчига мўлжалланган бўлган. Қурбонлар кўплиги улардан кўпчилиги болалар бўлгани ва кучли оқим билан тушунтирилмоқда.

Мавзуга оид