Жаҳон | 15:40 / 23.03.2019
8621
1 дақиқада ўқилади

Мозамбикда кучли довул қурбонлари сони 400 нафардан ошди

UNICEF Pacific/Handout via Reuters

Мозамбикда рўй берган «Идаи» номли тропик циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 417 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Мозамбик Ер, атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазири Серсу Корреяга асосланиб хабар тарқатган.

Вазирнинг сўзларига кўра, 23 март кунига келиб вазият бирмунча яхшиланган, аммо хавф ҳали тўла бартараф бўлмаган.

Айни вақтда Мозамбикда сув тошқинлари туфайли 90 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.

Агентлик маълумотига кўра, кучли довуллар Африка қитъасининг жануби-шарқий қирғоқларига ёпирилган ҳамда Мозамбикдан ташқари Зимбабве ва Малавига ҳам жиддий зиён етказган.

ОАВ маълумотига кўра, Зимбабведа  104 киши, Малавида эса 84 киши табиий офат қурбонига айланган.

Мавзуга оид