Ўзбекистон | 13:10 / 23.03.2019
26370
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилояти давлат солиқ идораларида раҳбарлар ўзгарди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Жомбой, Пайариқ ва Нарпай туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Асатулла Аҳмедов Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлган Ғолибжон Ҳамроев шу туман давлат солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди.

Оқдарё тумани солиқ инспекцияси собиқ бошлиғи Ғайрат Бурҳонов эса Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига бошлиғи лавозимига тайинланди.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекциясига шу пайтгача мазкур туманда инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган Шерзод Туропов бошлиқ бўлди.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият олиб борган Муҳиддин Назаров Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясига  бошлиқ этиб тайинланди.

Бундан олдинроқ Фарғона вилояти солиқ идораларида катта ўзгаришлар юз берганди: Шукруллохон Нисбатхонов вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди, Баҳодир Холиқов — Фарғона шаҳрига, Назаржон Полвонов — Қувасой шаҳрига, Қобулжон Абдуллаев — Фурқат туманига, Авазбек Охунов — Ёзёвон туманига бош солиқчи бўлди.

Маълумот учун, шу ой бошидан буён Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент вилоятида, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари ўзгарганди.

Мавзуга оид