Жаҳон | 17:53 / 24.03.2019
11459
1 дақиқада ўқилади

Финляндия ички ишлар вазирига ҳужум қилинди

Фото: Lehtikuva / Heikki

Финляндиянинг Вантаа шаҳрида номаълум шахс мамлакат ички ишлар вазири Тимо Сойнига ҳужум қилди. Бу ҳақда Helsingin Sanomat хабар қилди.

Воқеа вазир анъанавий ярмаркада сайловчилар билан мулоқот қилаётган чоғда юз берган. Номаълум шахс вазирга яқинлашган ва унга ташланган. Ҳужум қилган шахсни полициячилар тўхтатиб қолишган.

Helsingin Sanomat газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахснинг кийимида «Один аскарлари» миллатчилик ташкилоти рамзи бўлган. Бу ташкилот ўзини иммигрантларга қарши курашувчи ташкилот деб эълон қилган бўлиб, асосан мигрантларни таъқиб қилувчи патрулларни ташкил қилиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид