Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда янги бош вазир сайланадиган парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
24 март куни Таиландда 2011 йилдан бери илк парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сайлов участкалари соат 17:00гача ишлайди.
Овозларнинг катта қисми 4 та асосий партия ўртасида тақсимланиши кутилмоқда. Сайловларда иштирок этишга партия рўйхатлари бўйича 2,8 мингдан кўпроқ номзод қўйилган. 44 та партиядан 68 номзод бош вазир лавозими учун курашади.
Аҳолиси 69 млн.лик Таиландда 51,4 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга.
Мамлакатда 2014 йил майда ҳарбий тўнтарув амалга оширилган. Исён оқибатида ҳокимият тепасига генерал Прают Чан-Оча келиб, бош вазир лавозимини эгаллаган. У ўзи томонидан бошланган сиёсий ислоҳотларни якунлагач, парламент сайловларини ўтказишга ва мамлакатни демократия йўлига қайтаришга ваъда берганди.
Сайлов комиссияси ва маҳаллий ҳокимиятлар сайловларда эҳтимолий тартибсизликлар юз беришининг олдини олиш учун чоралар кўрган, шу мақсадда барча сайлов участкаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Мавзуга оид
23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди
19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:02 / 18.04.2025