Спорт | 10:30 / 24.03.2019
4236
2 дақиқада ўқилади

Евро-2020 саралаши. Швейцария ўз гуруҳида пешқадам

2020 йилги Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида D гуруҳида 1-тур доирасида Грузия Швейцарияни қабул қилди. Тбилисидаги «Динамо-Арена» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи голни иккинчи бўлим бошида Брила Эмболонинг пасидан унумли фойдаланган Стивен Цубер урди. 80-дақиқада швейцарияликлар ҳавбеки Денис Закария ҳисобдаги устунликни оширди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашув Ирландия ва Гибралтар ўртасида ўтказилди. Гибралтардаги «Виктория» стадионида кечган ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида устун келишди.

Ўйиндаги ягона гол 49-дақиқада Жеффри Хендрик томонидан урилди. Уни Дэвид Макголдрик голли пас билан таъминлади.

Швейцария биринчи турдан кейин 3 очкодан тўплаган ҳолда (тўплар нисбати Ирландияникидан яхшироқ) D гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳнинг бешинчи вакили Дания ҳали ўз иштирокини бошламади.

2-турда Грузия Дублиндаги «Авива» стадионида Ирландия меҳмони бўлади, Швейцария Базелдаги «Санкт-Якоб Парк» стадионида Данияни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 26 мартга белгиланган. Гибралтар ўзининг кейинги ўйинини июнда Грузияга қарши ўтказади.

Евро-2020 саралаши
1-тур
Грузия – Швейцария 0:2
(0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 56 Цубер, 0:2 – 80 Закария.
Грузия – Лория, Хочолава, Кашия, Табидзе (Кверквелия, 62), Какабадзе, Казаишвили, Квеквескири, Гвилия, Ананидзе (Качарава, 83), Канкава, Квилитая (Лобжанидзе, 73).
Швейцария – Зоммер, Шер, Лихтштайнер, Аканджи, Родригес, Закария, Фройлер (Соу, 89), Джака, Цубер, Гавранович (Айети, 61), Эмболо (Штеффен, 84).
Огоҳлантиришлар: Квеквескири (70), Хочолава (76), Джака (89), Гвилия (90).

Гибралтар – Ирландия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 49 Хендрик.
Гибралтар – Голдуин, Чиполина, Эннесли (Пристли, 64), Оливеро, Чиполина, Бардон, Сарджент, Уокер, Де Барр, Кассиаро, Эрнандес (Понс, 78).
Ирландия –    Рэндолф, Коулмэн, Даффи, Стивенс, Доэрти (Брэйди, 56), Макклейн, Хурихэйн, Хендрик, Кио, Магуайр (Артер, 73), Макголдрик.
Огоҳлантиришлар: Кассиаро (41), Макклейн (45), Стивенс (67), Де Барр (90).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид