Спорт | 23:12 / 25.03.2019
5640
1 дақиқада ўқилади

Навоийда мотокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ташаббуси билан мотокросс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, унда республиканинг барча вилоятларидан жами 150 нафар спортчи иштирок этди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Мотокросс бўйича Ўзбекистон чемпионатига қўшни вилоятлардан ҳам 1000 дан ортиқ киши ташриф буюрди.

Ғолибларга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Навоий вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этувчи, туризм рамзи туширилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Мавзуга оид