Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси «Атомэкспо 2019» халқаро форумида иштирок этади
Ўзбекистон делегацияси 15-16 апрель кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган XI «Атомэкспо 2019» халқаро форумида иштирок этади.
Делегация таркибидан «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Давлат саноат хавфсизлиги қўмитаси, Энергетика вазирлиги вакиллари ўрин олган.
«Атомэкспо» халқаро форуми доирасида ихтисослашган кўргазма, конгресс, давра столи, «В2В» шаклидаги бизнес-учрашувлар ва махсус тадбирлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19 июлда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.
Мавзуга оид
12:40 / 17.12.2022
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро форум учун 2,2 млрд сўм сарфлади
23:50 / 19.02.2019
Ўзбекистонда илк марта зиёрат туризми бўйича халқаро форум ўтказилади
15:53 / 09.01.2019
Зиёрат туризми бўйича I халқаро форум ўтказилади
16:53 / 12.12.2016