Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, «China Cup-2019»да 3-ўринни эгаллади
Бугун, 25 март куни Хитойнинг Наннинг шаҳрида бўлиб ўтаётган «China Cup—2019» халқаро турнирининг учинчи ўрни учун ўйин ўтказилди.
Бу ўйинда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнир мезбони, италиялик мутахассис Фабио Каннаваро қўли остидаги Хитой терма жамоасига қарши майдонга чиқди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба билан дарвозани ишғол этди. Бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлади.
Ўйин давомида Ўзбекистон терма жамоаси жиддий йўқотишга учради, биринчи бўлим охирида Отабек Шукуров жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси «China Cup—2019» мусобақасини 3-ўрин билан якунлади.
Ўзбекистон биринчи ўйинда Уругвайга мағлуб бўлганди (0:3), Хитой эса Таиланд тўсиғидан ўтолмаганди (0:1).
Бугун соат 16:35да турнир ғолиблиги учун Уругвай ва Таиланд финал ўйинида майдонга чиқишади.

Қайд этиш керакки, Купер шогирдлари ўйинда яққол устунликка эга бўлишди. Зарбалар бериш, тўпни эгаллаб туриш, узатмалар аниқлиги бўйича Ўзбекистон мезбонларни ортда қолдирди. Ўзбекистон Хитой дарвозаси томон 14та зарба йўллади ва уларнинг 4таси аниқ чиқди.
«China cup-2019»
ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ 1:0
Гол: Элдор Шомуродов (35).
Хитой: Ян Жун Лин, Зан Ли Пен, Фу Хуан, Гао Зунйи (Ван Ганг, 58), Ли Анг, Ву Ши (Пенг Шинли, 67), Тан Лонг, Хи Чао (Хао Жун Мин, 58), Занг Хиувей, Донг Хуешенг, Веи Шихао.
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров (Одил Аҳмедов, 40), Жавоҳир Сиддиқов (Достон Ҳамдамов, 70), Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдухолиқов, 72).
Мавзуга оид
11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма
17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди
18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди
17:58 / 20.12.2024