Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ушланди
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025