Ўзбекистон | 17:42 / 28.03.2019
30857
1 дақиқада ўқилади

ДСҚ: интернетда тарқалган видеодаги шахс солиқ органлари вакили эмас

27 март куни ижтимоий тармоқларда «Ўрикзор» бозорида тасвирга туширилган видео тарқалди, унда тадбиркор солиқ органлари ходимининг ҳаракатлари юзасидан ўз норозилигини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу видеода тасвирланган М.Э. солиқ органлари вакили ҳисобланмайди. 

ДСҚ хабарида билдирилишича, у Учтепа тумани ҳокимлигининг иқтисодий бўлими ходимидир.

Маълум бўлишича, у маҳаллий ҳокимликлар қошида солиқ органларига ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва шаффофлигини таъминлаш учун кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган жамоат гуруҳлари иши доирасида ҳаракат қилган.

Билдирилишича, вазият ўрганилмай туриб, ушбу видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборилган. Бу, ўз навбатида, солиқ хизматлари обрўсига салбий таъсир қилган.

ДСҚнинг эслатишича, ёлғон маълумот етказиш, туҳмат жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундан олдин, Солиқ қўмитаси «Ўрикзор»даги ҳолатда солиқ инспектори ноҳақ бўлмагани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид