Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокими Китоб туманида аҳоли учун сайёр қабул ўтказди
Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиевнинг Китоб туманида сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда туман аҳолиси нафақат ўзи ёки оиласига тегишли, балки маҳалла, туман ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ муаммолар юзасидан вилоят раҳбарига мурожаатлар қилишди.

Қарийб 2000га яқин фуқаролар ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг дарди эътибор билан тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатларни ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди. Аксарият мурожаатларда келтирилган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди.

Масъулларга топширилган масалаларнинг ижроси юзасидан икки ҳафта муддат белгиланди.

Сайёр қабулда ногиронлиги бўлган 40 яқин фуқароларга ногиронлик аравачаси ва бошқа махсус мосламалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга телевизор, уй-рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Шунингдек, 50 нафар фуқарога тиббиёт муассасаларига соғлигини тиклаш учун ордер берилди.




Китоб тумани давлат хизматлари маркази ходимлари эса сайёр қабул доирасида 60дан зиёд фуқарога турли давлат хизматларини кўрсатди.


Мавзуга оид
15:06 / 28.12.2024
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
18:36 / 18.09.2024
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” - Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда
10:27 / 27.11.2023
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
16:06 / 13.11.2023