Ўзбекистон | 15:56 / 30.03.2019
9061
2 дақиқада ўқилади

Сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномани энди ЯИДХП орқали олиш мумкин

У сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи махсус иншоотлар ва қурилмаларни қўллаган ҳолда ўз эҳтиёжлари учун сунъий объектлардан сув олувчи юридик ва жисмоний шахслар учун зарур, деб ёзмоқда Norma.

Эслатиб ўтамиз, юридик ва жисмоний шахслар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни уларга хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузадилар (Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низом).
 
Сувдан ўз эҳтиёжларида фойдаланиш учун учта ҳужжат зарур:

• хизмат кўрсатадиган тегишли фойдаланиш ташкилотлари билан тузилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома;
• сув олиш лимитлари асосида тасдиқланган сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли режаси (коммунал-маиший мақсадларда сув истеъмол қилган фуқаролар бундан мустасно);
• сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмоли учун рухсатнома.
 
Сўнгги ҳужжатни энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин. Бунинг учун ЭКИҲнинг 30%и миқдорида ҳақ ундирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмоли учун рухсатномаларсиз сув олганлик учун жарима – олинган ҳар минг куб метр сув учун ЭКИҲнинг 40%и ундирилади. 1 йил мобайнида тартиб такроран бузилган тақдирда жарима санкциялари 10 баравар миқдорида қўлланилади.

Мавзуга оид