Иқтисодиёт | 14:06 / 01.04.2019
29357
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортини оширди, бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти.

2018 йилда мамлакатда 0,7 миллион долларлик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмларини сотиб олди. Шу билан бирга, ўтган икки йилда бу мақсадга 0,3 миллион доллардан сарфланганди. Бу Марказий банк томонидан кўриб чиқилаётган, экспорт қилинмайдиган кам сонли товарлардан биридир.

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон санъат асарлари ва антикварлар буюмларини 0,1 млн долларга импорт қилди, 2016 ҳамда 2017 йилларда эса бу кўрсаткич 0,0 долларни ташкил этган.

Қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан маҳсулотлар импортига кўпроқ маблағ сарфланди. Агар 2016 йилда бунга 1,2 миллиард доллар кетган бўлса, 2017 йилда - 1,7 миллиард доллар, 2018 йилда эса - 2,4 миллиард доллар.

Қимматбаҳо металлар ва тошлар импорти кескин ошди - 2016 йилда бунга фақат 0,4 миллион доллар сарфланган бўлса, 2018 йилда - 40,7 миллион доллар.

Бундан олдин, 2018 йилда инвесторлар Ўзбекистондан 1,194 млрд доллар олиб чиқиб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид