Спорт | 10:55 / 02.04.2019
3173
1 дақиқада ўқилади

«Атлетико» президенти: «Минг фоизга аниқ – Гризманн сафимизда қолади»

Фото: Juan Manuel Serrano Arce/Getty Images

«Атлетико» президенти Энрике Сересо жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманн клубни тарк этмаслигини маълум қилди.

«У кейинги мавсумда ҳам «Атлетико»да қолишини тасдиқлайман. 1000 фоизга аниқ – у кетмайди», – деган Сересо RTVE журналистлари билан суҳбатда.

Ўтган ҳафта франциялик ҳужумчи «Барселона»га ўтиш учун маошининг анчага камайишига ҳам рози экани, у каталонияликлар клуби техник котиби Эрик Абидал билан алоқага чиққани хабар қилинганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид