Жаҳон | 16:47 / 02.04.2019
3293
1 дақиқада ўқилади

Британия парламентида ёлғон хабарларни ўрганиш бўйича махсус қўмита тузилди

Фото: AFP 2019 / Daniel LEAL-OLIVAS

Британия парламентида дезинформация ва ёлғон хабарларни ўрганиш бўйича махсус қўмита тузилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Ишончимиз комил, дезинформация оқибатида демократияга нисбатан пайдо бўладиган таҳдидни ўрганишни давом эттириш учун жамоатчилик қизиқиши мавжуд. Шу боис дезинформация масалалари бўйича янги қўмитани шакллантирамиз. Қўмита учун янги сайтни ишга туширамиз ва 2019 йил май ойида рақамли технологиялар, маданият, ОАВ ва спорт вазири Жереми Райт иштирокида тинглов ўтказамиз", - дейилади қўмита баёнотида.

Дастлабки тингловларда депутатлар илгари эълон қилинган "Дезинформация ва ёлғон хабарлар" ҳисоботи бўйича ҳукумат жавобини ҳамда интернетдаги зарарли ҳаракатлар ҳақидаги ҳисоботни муҳокама қилишни режалаштиришган. Тингловларда рақамли технологиялар бўйича қўмитанинг барча аъзолари иштирок этишлари мумкин.

Мавзуга оид