Спорт | 23:25 / 02.04.2019
12402
1 дақиқада ўқилади

Европанинг энг ишончли дарвозабонлари маълум бўлди

Transfermarkt портали Европанинг энг яхши 5та лигасида ишончли ўйин намойиш қилаётган ва ўз дарвозаси дахлсизлигини ҳаммадан кўп сақлаб қолаётган дарвозабонлар рейтингини эълон қилди.

Юқори учликка бир хил натижани қайд қилган «Атлетико» посбони Ян Облак, «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон ва «Манчестер Сити» кипери Эдерсон кирди. Улар мавсум давомида 20та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

Топ-5 лигаларда ўз дарвозаси дахлсизлигини ҳаммадан кўп сақлаб қолаётган дарвозабонлар:
20 – Ян Облак (Атлетико)
20 – Алиссон (Ливерпуль)
20 – Эдерсон (Манчестер Сити)
18 – Кепа Аррисабалага (Челси)
17 – Петер Гуляси (РБ Лейпциг)

Мавзуга оид