Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Москвада Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
2019 йил 4 апрел куни МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этган ҳолда, бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Билдирилишича, 2018 йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 302 млн. АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан деярли 70% кўпроқни ташкил этди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби борасида фикр алмашиш чоғида Туркманистоннинг 2019 йилда МДҲга раислиги доирасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Москвага бориши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025