Ўзбекистон | 16:33 / 05.04.2019
91070
1 дақиқада ўқилади

«Катта таниши»ига «орқа қилган» ҳудудий раҳбар ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи Эркин Муродов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбаси хабар қилишича, Эркин Муродов иш фаолиятида маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка йўл қўйгани учун ишдан олинган.

Бироз аввалроқ, ижтимоий тармоқда Эркин Муродов ўтказган мажлислардан бирида ёзиб олинган аудио тарқалганди. У «ўзига ҳеч ким дахл қилолмаслиги ва юқорида ўзини қўллайдиган катта танишлари борлиги» ҳақида очиқ гапирганди.

Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг августида  «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий газ таъминоти филиаллари раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор вақтида ишда йўл қўйилган камчиликлари учун Сурхондарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи Эркин Муродов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилганди. Аммо у шундан кейин ҳам лавозимини сақлаб қолаётганди.

Мавзуга оид