Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро Венесуэла бўйлаб сув захиралашни буюрди
Венесуэла президенти Николас Мадуро бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотидаги узилишлар ҳолатига аҳолини сув билан таъминлаш учун сув тўплаш пунктларини ташкил этишни буюрди.
“Мен барча венесуэлаликлар ҳаётий муҳим тизимларга империалистик ҳужумларга қарши курашнинг ушбу босқичида сувни тежаш ва уни захиралаш билан шуғулланишларини талаб қиламан”, деб айтган Мадуро телевидение орқали.
Мадуро аҳолини барча бўш идишларга сувни захиралашга чақирган ва сув учун цистерна ва баклар ишлаб чиқарувчи фабрикага ишлаб чиқариш қувватини ошириш топшириғини берган.
Мадуро сув узатишнинг электр таъминоти билан боғлиқ барча объектлари ҳар куни ҳужумларга учраётганини маълум қилган.
“Мен охирги ҳужум оқибатида етказилган улкан зарардан кейинги тиклаш ортидан кузатмоқдаман. Ҳар куни электр узатиш линияларига ҳужумлар содир этилмоқда, бироқ биз олдинга интилмоқдамиз”, деб айтган Мадуро.
Венесуэла сув таъминоти вазири Эвелин Васкеснинг маълум қилишича, мамлакатдаги насос станцияларининг иши тўлиқ тикланган, бироқ сув ҳали ҳам ҳамма ҳудудларга етиб бормаган.
“Биз олға бормоқдамиз ва халқни осойишталикка чақирамиз. Биринчи навбатда энг ночор ҳудудларда сув таъминотини тиклаш устида ишламоқдамиз, сўнгра ўрта синф, ундан кейин бойлар яшайдиган туманларга ўтмоқдамиз”, деб айтган вазир.
Венесуэлада ўтган ҳафта охирида электр таъминотида катта кўламли узилишлар юз берди. Ҳукумат электр таъминотига янги ҳужумлар содир этилганини айтган.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025