Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ ходимлари «Трамадол» сотувида гумонланувчи шахсни қўлга олишди
3 апрель куни Учтепа туманида олиб борилган дорихоналардан ташқарида дори воситаларининг ноқонуний сотуви билан боғлиқ фактларни аниқлашга қаратилган профилактик тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 47 ёшли Г.А. исмли фуқаро қўлга олинди.
Холислар гувоҳлигида ўтказилган текширув вақтида қўлга олинган шахснинг ёнидан 41 конвалюта ва 610 таблетка “Трамадол” дори воситаси, шунингдек 30 таблетка “Лирика” дори воситаси топилди. Бундан ташқари, Г.А.нинг хонадони текширилгач, ходимлар у ердан 500 конвалюта (5 000 таблетка) “Трамадол” топишди.
Г.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми бўйича (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб гиёҳвандлик воситаларининг аналогларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ва бошқа ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Қонун билан тушунмовчилик юзага чиқмаслиги учун ва ўзингизни сифатсиз ва сохта дори воситаларидан йироқ тутиш учун уларни дорихона тармоқларидан бошқа жойларда харид қилманг. Ёдингизда бўлсин: шифокорнинг рецептисиз эркин савдога чекланган дори воситалари рўйхатига кирувчи дориларни харид қилишга уриниш – қонунга қарши ҳаракат қилиш демакдир”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
07:47 / 15.06.2021
Тошкентда ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаролар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди
17:34 / 20.05.2021
Бўстонлиқда Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12:01 / 06.05.2021
Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди
23:51 / 24.02.2021