Фоторепортаж: Андижонда пиёда юриш марафонида 40 минг киши қатнашди
7 апрель куни Андижон шаҳрида Бутунжаҳон Саломатлик куни муносабати билан пиёда юриш марафони ўтказилди. Kun.uz мухбири хабар қилишича, марафонда қарийб 40 минг киши иштирок этган.
Турли ташкилот ва муассасаларда фаолият юритувчи ходимлар ҳамда бошқа кўнгилли кишилар тонгда шаҳарнинг Амир Темур ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасига тўпланишгач, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов пиёда юриш марафонига старт берган.
Шундан сўнг спорт либосидаги соғлом турмуш тарзи тарафдорлари шаҳарнинг Алишер Навоий кўчаси бўйлаб 10 километрлик йўлни пиёда босиб ўтишган ва Эски шаҳардаги Регистон майдонига келишган.
Тарихий мажмуада тиббиёт муассасалари томонидан саломатликни тарғиб қилувчи тадбирлар, спортчи ёшлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024