Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик курсант ММА камари учун жанг олиб боради
Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Арча-бешик» спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича «Батир баши» IV этно турнири Гран-присига старт берилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, унда Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳам 84 кг вазн тоифасида рингга чиқади.
6 апрель куни спортчиларнинг вазнини ўлчаш ва уларни юзлаштириш маросими ўтказилди.
84 кг вазнлилар ўртасида мазкур чемпионлик камари учун жами 4 нафар спортчи – Ўзбекистондан Бекзод Нурматов ва Абдулазиз Утамуродов, Қирғизистондан Жакип Туганбаев ва Қодир Курстан ўғли чемпионлик камари учун жанг қилади. Жанглар Қирғизистон вақти билан соат 18.00да бошланади.

Октагонда Бекзод Нурматовга Жакип Туганбаев, Абдулазиз Утамуродовга эса Қодир Курстан ўғли рақиб бўлади. Бу қарама-қаршиликларда устун келган икки спортчи чемпионлик камари учун кураш олиб боради.

Шу йилнинг март ойида Москва шаҳрида жойлашган «Лужников» Кичик аренасида «А.А. Харлампиев мемориали» номи остида ўтказилган самбо бўйича Жаҳон кубогида 82 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Бекзод Нурматов финалда россиялик рақиби Асланбек Кодзаевга ютқазганди.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
21:07 / 09.04.2025