Жаҳон | 17:52 / 07.04.2019
15892
1 дақиқада ўқилади

Покистон Ҳиндистон янги ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди

Фото: AP Photo/Mukhtar Khan, архив

Покистон Ҳиндистон 16дан 20 апрелгача ушбу мамлакатга янги ҳужумлар уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ишончли разведка маълумотларига эга. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший маълум қилди, деб хабар берди Geo TV канали.

"Ҳиндистоннинг Покистонга нисбатан янги тажовузкорлик ҳаракати тахминан 16 ва 20 апрель оралиғида бўлади. Қўлимиздаги ишончли разведка маълумотларига кўра, Ҳиндистон Покистонга дипломатик босимни кучайтириш ва Покистонга қарши жанговар ҳаракатларини оқлаш мақсадида Пулвам округида бўлганидек янги воқеани режалаштириши мумкин", - деди вазир.

Хабар қилинишича, Покистон Ҳиндистоннинг тинчликни бузишга уриниши ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча доимий аъзоларини хабардор қилган.

Аввалроқ Кашмир ҳудудида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари бир-бирларининг позицияларини ўққа тутишгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид