Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиздаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлади, қурбонлар бор
Бугун, 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлагани акс этган видео тарқалди.
Изоҳларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
Видеода кўриш мумкинки, портлаш вақтида бинода одамлар бўлган ва улар шошилинч равишда бинони тарк этишган.
Портлаш кўпқаватли уй ертўласида ташкил этилган, целлофан ишлаб чиқаришга мослаштирилган ноқонуний цехда содир бўлгани айтилмоқда.
Kun.uz манбаси аниқлик киритишича, ҳодиса Термиз шаҳри «Дўстлик» маҳалласининг Алишер Навоий кўчасидаги 10-уйда рўй берган. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
Айни вақтда воқеа жойи ўраб олинган, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча расмий идоралар бу ҳодиса юзасидан баёнот бермади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025